Афғонистон Шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида вафот этганлар сони 1400 кишидан ошди
Сентябрь 03, 2025. 11:45 • 48 сония
• 295
КОБУЛ, 3 сентябрь. /"Дунё" АА/. Афғонистоннинг Кунар вилоятида яқинида содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида вафот этганлар сони 1400 кишидан ошди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бахтар" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 1411 киши ҳалок бўлган ва 3124 киши жароҳатланган.
"Зилзила эпицентри бўлган Кунарда 5412 та уй вайрон бўлди, – дея хабар беради агентлик. – Шунингдек, Нуристон, Лағмон, Нангарҳор ва Панжшер вилоятларида ҳам вайронагарчиликлар қайд этилган".
Маълум қилинишича, мамлакатда 6 магнитудали зилзиладан икки кун ўтиб, қутқарув хизматлари маҳаллий аҳоли кўмагида қутқарув, эвакуация, жароҳатланганларни даволаш ва ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Афғонистон Шарқида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат муносабати билан мазкур мамлакат раҳбариятига ҳамдардлик билдирган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу мамлакатда содир бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди