Logo

Чувашия давлат педагогика университетида Ўзбек маданияти маркази очилди

Октябрь 23, 2023. 18:05 • 48 сония

132
Чувашия давлат педагогика университетида Ўзбек маданияти маркази очилди

ЧЕБОКСАРИ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни арафасида И.Я.Яковлев номидаги Чувашия давлат педагогика университетида Ўзбек маданияти маркази очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари, «Ўзбек тилининг дўстлари» клуби аъзолари, амалий сафар  билан Россияда бўлиб турган Андижон давлат педагогика институти раҳбарияти ҳамда Чувашия давлат педагогика университети мутасаддилари иштирок этишди.


Чувашия давлат педагогика университети ректори Игорь Кожанов марказнинг очилиш қисмидаги нутқида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларни юқори баҳолади. У университетда Андижон давлат педагогика институти билан ҳамкорликда очилган Ўзбек маданияти маркази тарихий воқеа эканлигини  қайд этди.


Андижон давлат педагогика институти ректори Бахтиёр Расулов  ўз чиқишида Чувашия давлат педагогика университети билан ҳамкорлик битими имзолангани ва  ушбу келишув асосида  ўзаро илмий-амалий ҳамкорлик ўсиб бораётганини айтиб ўтди. «Келишув асосида профессор ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги амалиёт алмашинуви  йўлга қўйилган. 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни арафасида очилган Ўзбек маданияти маркази ҳам ўзаро муносабатларимизнинг самарали натижасидир», деди у.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси