Демократик партиядан номзод Ли Чжэ Мён Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди
Июнь 04, 2025. 11:00 • 45 сония
• 175
ТОШКЕНТ, 4 июнь. /"Дунё" АА/. Корея Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, овозларнинг 100 фоизи саналгандан сўнг, Демократик партиядан номзод Ли Чжэ Мён президентлик сайловларида ғалаба қозонди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"РИА Новости"нинг ёзишича, Ли Чжэ Мён 49,42 фоиз, унинг "Фуқаролик кучи" партиясидан рақиби Ким Мун Су 41,15 фоиз, Ислоҳотлар партиясидан Ли Чжун Сук эса 8,34 фоиз овоз олди. Меҳнат демократик партиясидан Квон Ёнг Гук 0,98 фоиз, мустақил номзод Сон Чжин Хо эса 0,1 фоиз овозни қўлга киритди.
Аввалроқ, 94 фоиз овозлар санаб бўлингандан сўнг, Жанубий Корея ОАВлари ғалаба Ли Чжэ Мёнга насиб қилиши мумкинлигини хабар қилган эди. Унинг асосий рақиби, "Фуқаролик кучи" партиясидан консерватив номзод Ким Мун Су мағлубиятини расман тан олди ва Ли Чжэ Мённи ғалабаси билан табриклади.
"Yonhap News Agency" сайтидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда