Logo

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицей директори Ойдин Маннопова "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланди

Август 30, 2025. 14:04 • 47 сония

196
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицей директори Ойдин Маннопова "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланди

ТОШКЕНТ, 30 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ хорижий давлатларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган бир қатор дипломатлар орден ва медаллар билан тақдирланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мукофотланганлар орасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида узоқ йиллар ишлаган дипломат, ҳозирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицей директори Ойдинхон Маннопова ҳам бор.


Ўзбекистон ва хорижий ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётган мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, ёш авлодни дипломатия соҳасига тайёрлашга қўшган улкан ҳиссаси инобатга олиниб, Ойдинхон Маннопова II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланди.


Ҳамкасбимизни ушбу юксак мукофот билан табриклаб, унга муҳим ва масъулиятли вазифани бажаришда муваффақиятлар тилаймиз.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш