Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 920 нафарга етди

Июнь 27, 2026. 14:00 • 56 сония

72
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 920 нафарга етди

КАРАКАС, 27 июнь. /“Дунё” АА/. Венесуэлада кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 920 нафарга етди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири “CNN” телеканалига таяниб.

Айни пайтда қутқарувчилар вайроналар остида тирик қолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Зилзилалар оқибатида мамлакат шимолида, жумладан пойтахт Каракас шаҳрида ўнлаб бинолар, шифохоналар ва савдо марказлари вайрон бўлган. Жабрланганлар вақтинчалик ташкил этилган тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

Ҳукуматнинг юқори мартабали мулозимига кўра, Венесуэлага юзлаб хорижий қутқарувчилар етиб келган, мамлакатга қўшимча халқаро қидирув-қутқарув гуруҳларининг келиши эса давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада содир бўлган 7.5 магнитудали ер силкиниши мамлакатнинг сўнгги юз йиллик тарихида кузатилган энг кучли зилзилалардан бири сифатида қайд этилган.

“AFP” сайтидан олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш