Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи ижтимоий ходимларни тайёрлашда Швеция тажрибаси ўрганилмоқда
Май 07, 2025. 11:31 • 37 сония
• 58
ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё" АА/. Швециянинг ижтимоий инклюзивлик соҳасидаги хайрия ташкилотлари – "MISA", "Wilja Gruppen AB", "RAOUL Charity Foundation" вакилларидан иборат делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида делегация Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамда ижтимоий инклюзивлик йўналишидаги фаолият кўрсатаётган қатор давлат ва нодавлат тузилмаларида учрашувлар ўтказди.
Хусусан, Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказида бўлиб ўтган музокаралар чоғида ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи ижтимоий ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ҳамроҳлик хизматларини жорий этиш бўйича Швеция тажрибаси муҳокама қилинди.
Швеция хайрия ташкилотлари вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган ўзбекистонликлар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг "Инсон учун" савдо кўргазмасида ва Инклюзив бизнес-форумида иштирок этишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда