Logo

Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди

Декабрь 07, 2025. 11:19 • 56 сония

217
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди

ПАРИЖ, 6 декабрь. /“Дунё” AA/. 2025 йилнинг 4 декабрь куни ЮНEСКО Нукус ва Самарқанд шаҳарларини ташкилотнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғи дунёнинг динамик шаҳарларини бирлаштиради, уларда таълим кундалик ҳаётнинг ажралмас қисми ҳисобланади - мактабларда, иш жойларида, кутубхоналарда, уйларда ва жамоат жойларида. Ташкилот қарорига кўра, дунёнинг 45 мамлакатидан 70 та номзод шаҳар ушбу тармоққа киритилди.

Глобал тармоқнинг вазифаси аъзо шаҳарлар ўртасида мулоқот ва ўзаро таълимни рағбатлантириш, алоқаларни йўлга қўйиш, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ушбу соҳадаги ютуқларни рағбатлантириш ва умр давомида таълим олиш амалиётини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Нукус ва Самарқанднинг ушбу нуфузли тармоққа қўшилиши Ўзбекистоннинг ушбу шаҳарларида барча ёшдаги инсонлар учун таълимни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар самарасини халқаро ҳамжамият томонидан ёрқин эътирофидир.

Хусусан, ЮНEСКО Нукусда ёшлар, аёллар ва аҳолининг заиф қатламлари эҳтиёжларига жавоб берадиган инклюзив умрбод таълим экотизимини яратишда сезиларли ютуқларга эришилганини алоҳида таъкидлайди.

Ташкилот Самарқандда амалга оширилаётган узлуксиз таълимни ривожлантириш дастури, замонавий таълим муассасаларининг очилиши, "Билим Самарканд" рақамли платформаси, инклюзив техник ва касб-ҳунар таълими имкониятларининг кенгайтирилишини олқишлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш