Logo

Туркия Президенти: Ҳар бир оилада камида уч нафар фарзанд бўлиши керак

Январ 12, 2026. 11:07 • 57 сония

85
Туркия Президенти: Ҳар бир оилада камида уч нафар фарзанд бўлиши керак

АНҚАРА, 12 январь. /“Дунё” АА/. Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Истанбулдаги “Хане” ислом санъати кўргазмасининг очилишидаги нутқи чоғида оилаларни камида уч нафар фарзанд кўришга чақирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “TRT Haber” телеканалига таяниб.

“Мен айтаяпман: камида уч нафар фарзанд. Албатта, бу кучли оила учун зарур. Биз авлодимизни кўпайтиришимиз керак. Бу авлод улғайиши лозим”, — деди Туркия етакчиси ўз оиласида тўрт нафар фарзанд ва тўққиз нафар набира борлигини эслатиб.

Президент аҳоли ўсиши нафақат ижтимоий зарурат, балки маънавий бурч эканини таъкидлади. У, шунингдек, ҳатто яқин инсонлар даврасида ҳам оилада фарзандлар сонини оширишга нисбатан шубҳа билан қараш ҳолатлари тез-тез учраётганидан афсусда эканини билдирди.

Туркия статистика институти (TÜİK) маълумотларига кўра, мамлакатда туғилиш коэффициенти 2024 йилда тарихий минимал даражага — бир аёлга 1,48 нафар фарзандгача тушиб кетган. Ривожланган мамлакатларда аҳолининг табиий ўсиши учун бу кўрсаткич камида 2,1 ни ташкил этиши керак.

Қайд этилишича, истиқболда Туркия ёшлар етишмовчилиги, жумладан, ҳарбий хизматни ўташ масаласида муаммоларга дуч келиши мумкин. Ҳозирда 65 ёшдан ошган фуқароларнинг улуши аҳолининг 10 фоизидан ошиб кетган.

“Anadolu” агентлиги фотосурати 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш