Logo

Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлашда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланилади

Январ 15, 2026. 16:16 • 38 сония

94
Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлашда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланилади

ТОШКЕНТ, 15 январь. /“Дунё” АА/. Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон чегараларида байрактар учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Давлат хавфсизлик хизматининг telegram-каналига таяниб.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик тадбирларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилгани қайд этилган.

Маълумот учун, байрактар — Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дрон бўлиб, асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш вазифаларини бажаради. Узоқ масофадан парвоз қилиши, хавфли ҳудудларни хавфсиз тарзда назорат қилиш имкони ва юқори аниқликда ишлаши билан кўп давлатлар томонидан тан олинган. Қўшимча оптик камералар ва замонавий бошқарув тизими орқали у ҳарбий операцияларда муҳим устунлик беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш