Бугун Ўзбекистон ва БАА Ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик баённомаси кучга киради
Февраль 16, 2024. 07:16 • 58 сония
• 1899
ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 16 январь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик баённомаси имзоланган эди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Акқулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белхул томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз боришлари мумкин, шу тариқа мамлакатимиз «Passport Index» жаҳон рейтингида 69-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023 йилда БААга 131 589 нафар юртдошларимиз борган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси