Ўзбекистон фуқаролари учун БААга кириш визалари бекор қилинди
Январ 16, 2024. 17:53 • 41 сония
• 1777
АБУ-ДАБИ, 16 январь. /«Дунё» АА/. Бугун БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Маълумот учун: 2023 йил давомида БААга 119 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 миллион АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун сарфлайди.
Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз Аққулов ва БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди.
Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.
Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71 ўринга кўтаради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади