Тошкентда Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг ўзбек тилидаги "Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Август 19, 2025. 15:34 • 2 дақ
• 442
ТОШКЕНТ, 19 август. /"Дунё" АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг ўзбек тилида илк бор нашр этилган "Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбир Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича жамияти, Хитойнинг Адабиётларни хорижий тилларда нашр этиш ва тарқатиш ишлари бўйича бошқармаси, ХХР элчихонаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Китоб тақдимотида 14-чақириқ Умумхитой қўмитаси Халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгашининг доимий аъзоси, Миллий ва диний ишлар бўйича комиссия бошлиғининг ўринбосари, Хитой инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича жамиятининг ижрочи вице-президенти Цзян Цзяньго, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов, Хитой элчиси Юй Цзюнь, ХХРнинг Адабиётларни хорижий тилларда нашр этиш ва тарқатиш ишлари бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Юй Тао, дипломатик корпус, илмий ва академик доиралар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Хитой ва Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги экспертлари иштирок этди.
Маърузачилар ўз чиқишларида "Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида" номли китоб Хитойнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид концептуал ёндашувларини очиб берувчи нуфузли манба сифатида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар. Ушбу китобнинг ўзбек тилида нашр этилиши ўзаро илмий маърифат алмашиш, давлатлараро мулоқотни чуқурлаштириш ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очиши эътироф этилди.
Тадбир якунида меҳмонлар ва иштирокчиларга Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг "Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида" номли китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдим этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди