Украина ва НАТОнинг тўққизта давлати ракетага қарши мудофаа коалициясини тузмоқчи
Июль 15, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 55
ПАРИЖ, 15 июль. /“Дунё” АА/ Дания, Германия, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Украина, Франция, Швеция ва Буюк Британия ракетага қарши мудофаа коалициясини тузишга келишиб олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Елисей саройи баёнотига таяниб.
Қўшма декларацияга кўра, иштирокчилар келажакда юз бериши мумкин бўлган ракета таҳдидларини тўхтатиш ва қайтариш учун мўлжалланган Европанинг интеграциялашган ракетага қарши мудофаа архитектураси яратишни мақсад қилган.
Лойиҳа иштирокчи мамлакатларнинг мудофаа саноати салоҳиятини бирлаштириш, қўшма тадқиқотлар, технологик ҳамкорлик ва тезкор тажриба алмашиш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
“Мудофаа-саноат базамиз, тадқиқотларимиз ва амалий тажрибамизни бирлаштириш орқали биз Европа учун умумий ракетага қарши мудофаа салоҳиятини яратишга интиламиз”, дейилади баёнотда.
Елисей саройининг таъкидлашича, янги тизим фақат мудофаа хусусиятига эга бўлиб, мавжуд ва жойлаштирилиши режалаштирилган ракетага қарши мудофаа тизимларини тўлдиради.
Ташаббус иштирокчилари коалициянинг яратилиши Европада баллистик ракеталардан фойдаланиш хавфи ортиб бораётгани билан боғлиқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, улар тизим ҳеч қандай давлатга қарши қаратилмаганини қайд этган.
“Биз буни бирор халққа қарши эмас, балки ўз давлатимизни ҳимоя қилиш учун қилмоқдамиз”, дейилади ҳужжатда. Унда янги ракетага қарши мудофаа архитектурасини яратишда Украина тажрибасидан фойдаланиш қайд этилган.
Аввалроқ, Украина ва Европа Иттифоқи мамлакатнинг иттифоққа аъзо бўлиш жараёни доирасида яна бир музокаралар кластерини расман очган эди. Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Коснинг таъкидлашича, бу қадам рамзий аҳамиятга эга. Чунки мазкур кластер ташқи сиёсат, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларини қамраб олади. Бу эса Украина Европа Иттифоқининг муҳим ҳамкорига айланганини кўрсатади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси