Logo

Украина парламенти мамлакатнинг янги Бош вазирини тайинлади

Июль 17, 2025. 17:07 • 2 дақ

69
Украина парламенти мамлакатнинг янги Бош вазирини тайинлади

КИЕВ, 17 июль. /"Дунё" АА/. Олий Рада Украина Бош вазири лавозимига Юлия Свириденко номзодини маъқуллади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири "Интерфакс-Украина" ахборот агентлиги манбасига асосланиб. 

Юлия Свириденко номзоди Раданинг 262 нафар депутати томонидан қўллаб-қувватлади. 22 нафар депутат қарши овоз берган бўлса, 26 нафар депутат бетараф қолишни маъқул кўрди. Олий Раданинг 22 аъзоси эса овоз беришда умуман иштирок этмади.

39 ёшли Юлия Свириденко мамлакатнинг 19-Бош вазири ва бу лавозимни эгаллаган иккинчи аёл бўлди.

Жорий ҳафта бошида Президент Владимир Зеленский Вазирлар Маҳкамасидаги кенг кўламли ўзгаришлар доирасида Юлия Свириденкони Украина Бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини парламентга тақдим этган эди.

У бир кун олдин Олий Рада ва ҳукумат томонидан ишдан бўшатилган Денис Шмигаль ўрнига тайинланди.

Бу лавозимда энг узоқ вақт ишлаган собиқ Бош вазир Рустем Умеров ўрнига мудофаа вазири сифатида Вазирлар Маҳкамасида қолиши кутилмоқда.

Юлия Свириденконинг давлат ишидаги фаолияти 2015 йилда Чернигов вилояти маъмуриятида бошланган. У 2019 йилда Украина иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, 2020 йилда эса Президент девони раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган. Бош вазир этиб тайинланишидан олдин у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва иқтисодиёт вазири лавозимида фаолият кўрсатаётган эди. Юлия Свириденко жорий йилнинг май ойида АҚШ билан Украинанинг ноёб ер ресурслари бўйича шартнома тузди.

"Reuters" ахборот агентлиги олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш