Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди
Март 28, 2025. 16:23 • 42 сония
• 1029
ТОШКЕНТ, 28 март. "Дунё" АА/. Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг ITIAга аъзоликка қабул қилиниши мамлакатнинг вольфрам саноатидаги салоҳияти халқаро миқёсда эътироф этилганининг ёрқин далилидир. ЎзТМК ушбу ташкилотга қўшилиш орқали жаҳон вольфрам саноатининг барқарор иштирокчисига айланди. Аъзолик эса ЎзТМКга глобал бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик ҳисоботларни олиш ҳамда йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.
Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси вольфрам қазиб олиш, қайта ишлаш ва истеъмол бозорларини чуқур таҳлил қилиш, соҳага рақамли ва аналитик ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ва барқарор ечимларни илгари суриш билан шуғулланади. Бугунги кунда ITIA Япония, Германия, Австрия каби технологик етакчи давлатларнинг йирик компаниялари ҳамда илмий марказларини ўз атрофига бирлаштирган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди