ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказилади
Ноябрь 23, 2023. 09:35 • 44 сония
• 634
ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида ўтказиладиган бўлди, - деб ёзди давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг telegram каналида. - Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
«Бу дипломатик муваффақият», - дея изоҳлади қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску».
Эслатиб ўтамиз, 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош ассамблеясининг 25-сессияси муваффақиятли бўлиб ўтди. Унда 140 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Сессиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди