АҚШ ва Сурия етакчилари сўнгги 25 йилда илк бор Ар-Риёзда учрашдилар
Май 14, 2025. 17:20 • 57 сония
• 86
АР-РИЁЗ, 14 май. /"Дунё" АА/. АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида Сурия муваққат Президенти Аҳмад аш-Шараа билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Reuters" агентлигининг ёзишича, дастлаб АҚШ янги тузилган Сурия ҳукуматига қарши барча санкцияларни олиб ташлаш ҳақида баёнот берган. Шундан сўнг, АҚШ етакчиси Дональд Трамп Саудия Арабистонидаги форум олдидан Суриянинг муваққат ҳукумати раҳбари билан учрашув ўтказган. АҚШ Президенти расмий Вашингтон Дамашқ билан муносабатларни барқарорлаштириш истиқболларини ўрганаётганини, шунингдек Суриянинг Исроил билан алоқаларини яхшилаши зарур эканлигини таъкидлаган.
"Anadolu" агентлиги хабарига кўра, учрашувда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳам онлайн тарзда иштирок этган.
Таъкидлаш жоизки, бугун Ар-Риёзда АҚШ ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (КАДҲК) мамлакатлари саммити бошланди. Анжуман кун тартибидан халқаро ва минтақавий масалалар ўрин олган.
Президент Дональд Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифининг биринчи куни технологик форумдаги иштироки ва ишбилармонлик учрашувлари билан аҳамиятли бўлди. Жумладан, Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасида 600 миллиард долларлик инвестициявий ва Подшоликка 142 миллиард долларлик ҳарбий техника сотиш бўйича келишувлар имзоланди.
"NBC News" телеканали олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда