Малайзиянинг Жоржтаун шаҳрида "Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли" китобининг тақдимоти ўтказилди
Октябрь 06, 2025. 10:12 • 2 дақ
• 238
ЖОРЖТАУН, 6 октябрь. /"Дунё" АА/. Малайзиянинг Пинанг штати пойтахти Жоржтаун шаҳрида сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг "Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли" номли китобининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Малайзиянинг сиёсий ва академик доиралари, дипломатик корпус вакиллари ва фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этди.
Мамлакатимиз элчиси Каромиддин Гадоев мазкур китобнинг ёзилиши, унинг асосий мазмунини қамраб олган давлатимиз раҳбарининг халқпарвар сиёсати, юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва муаллиф ҳақида сўзлаб берди.
Китобдан ўрин олган, муаллифнинг 2017-2025 йилларда ўзбек ва жаҳон матбуотида чоп этилган 15 дан ортиқ публицистик мақолалари ва уларда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни ўзига хос тарзда чуқур таҳлил этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Малайзиялик сиёсатчи ва таҳлилчилар мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар кўламини эътироф этган ҳолда, уларнинг таъсири миллий чегаралардан ташқарига чиқиб, бутун Марказий Осиё минтақаси бўйлаб барқарор ривожланишга хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Хусусан, мазкур китобга киритилган "Минтақа баҳори" сарлавҳали мақолада давлатимиз раҳбарининг ташаббускорлиги ва сиёсий иродаси сабабли сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўзига хос рақобат ва зиддиятлар қуршовидан чиқа олгани ҳамда Ўзбекистон етакчисининг саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, минтақада бутунлай ўзгача, яъни дўстона муҳит вужудга келгани урғуланган.
Бу ўз навбатида, Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ва "Марказий Осиё +" форматларида яққол намоён бўлиб, минтақа ўз олдида турган долзарб чақириқ ва муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топмоқда.
Қўшни давлатлар билан чегара муаммоларининг узил кесил ҳал этилиши эса Марказий Осиёда дипломатиянинг тарихий ютуғи бўлди.
Тақдимотдан сўнг "Баҳор" давлат рақс ансамбли ўзининг миллий маданиятимиз ва Янги Ўзбекистонни тараннум этувчи куй-қўшиқларини тақдим этди.
Оои Чок Ян, Малайзиянинг Пинанг штати администрацияси вакили:
– Китоб тақдимотида иштирок этиб, Ўзбекистон Президенти юксак қарашлар эгаси эканлигига яна бир бора амин бўлдим. Юртингизда қисқа муддатда амалга оширилган ва эришилган юқори натижалар эътирофга лойиқ. Мен Ўзбекистон ва унинг етакчиси ҳақида ушбу қимматли китоб орқали кўпроқ билиб олиш ниятидаман.
Эрие Ван, эксперт:
– Ўзбекистон Президенти фаолияти ҳақидаги китоб тақдимотида иштирок этганимдан хурсандман. Китобда Ўзбекистон Президенти саъй-ҳаракатлари билан юртингизга олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар ҳақидаги қизиқарли мақолалар тақдим этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги муносабатларнинг янада яқинлашувига сабаб бўлди, дея айта оламан.
Кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан малайзияликлар учун визасиз режимнинг жорий этилиши бизни хурсанд қилди. Чунки малайзияликлар Ўзбекистон ва унинг бой тарихига жуда қизиқади. Эндиликда биз Ўзбекистон орқали нафақат мамлакатингизни, балки бутун Марказий Осиёни яқиндан танияпмиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди