Минскда «Беларусь–Ўзбекистон» дўстлик жамияти ташкил этилди
Октябрь 17, 2023. 17:09 • 48 сония
• 178
МИНСК, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Беларусь Хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти таркибида «Беларусь–Ўзбекистон» дўстлик жамияти ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дўстлик уйида бўлиб ўтган таъсис йиғилишида Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида ўрнатилган дўстона ҳамда ишончли муносабатлар муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, алоқалар кўп йўналишларда ривожланмоқда. Халқ дипломатияси давлатлараро муносабатларни тўлдирувчи ва давом эттирувчиси ҳисобланади.
Йиғилишда Беларусь Хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти раиси Нина Иванова ушбу жамиятнинг ташкил этилиши Ўзбекистон маданияти, тарихи ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берадиган кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш имконини беришини таъкидлади.
«Беларусь–Ўзбекистон» жамияти бошқаруви таркибига турли соҳа вакиллари киритилгани Беларусь–Ўзбекистон муносабатларининг фаол ривожланишини назарда тутади.
«Беларусь Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари билан алоқаларида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатларимиз ўртасидаги масофа жуғрофий жиҳатдан узоқ бўлишига қарамай, Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда. Икки дўст мамлакат халқларини жуда яқин ва умумий жиҳатлар боғлаб туради», - деди йиғилишда Ўзбекистоннинг муваққат ишлар вакили Раҳматулла Назаров.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди