“Liga Hispano-Árabe”: Ўзбекистон ва Ўмон янги савдо архитектурасини яратмоқда

Ноябрь 17, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 71
“Liga Hispano-Árabe”: Ўзбекистон ва Ўмон янги савдо архитектурасини яратмоқда

ҚОҲИРА, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. “Liga Hispano-Árabe” испан-араб медиаплатформаси томонидан Ўзбекистон ва Ўмон ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда мамлакатимизнинг иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларига нисбатан янги ёндашувларига бағишланган иккита мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон ва Ўмон Султонлиги: янги давр ва ҳамкорлик истиқболлари” сарлавҳали мақолада икки мамлакат муносабатлари анъанавий дипломатик мулоқотдан турли соҳалардаги амалий ҳамкорликка ўтиб бораётгани қайд этилган.

Бу жараённинг мувофиқлаштирувчиси сифатида Ҳукуматлараро комиссия кўрсатилган. 2025–2026 йиллардаги олий даражали учрашувлар қайд этилиб, Ўзбекистон Ўмонга тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва электротехника маҳсулотларини, Ўмон эса нефть, саноат материаллари ва ускуналарни етказиб бериши мумкинлиги айтилган.

Шунингдек ўқинг

“Иқлим ўзгариши ва сув ресурслари: Ўзбекистоннинг янги ёндашуви” мақоласида эса Анталиядаги COP31 арафасида мамлакатнинг сув сиёсати ёритилган. Нашр Ўзбекистонда фойдаланиладиган сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигига йўналтирилишини эслатиб, яқин беш йил ичида қишлоқ хўжалиги ерларини сувни тежовчи технологиялар билан қамраб олиш кўрсаткичини 100 фоизга етказиш мақсад қилинганини таъкидлайди.

Мақола маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 10,69 миллиард куб метр сувни тежаб қолишга эришилди. Сувни тежовчи технологиялар қўлланиладиган майдонлар 2017 йилдаги 28 минг гектардан 2,8 миллион гектарга ёки суғориладиган ерларнинг қарийб 65 фоизига етди. 2026 йилда суғориш ва мелиорация учун 2,2 триллион сўм ажратилиб, 1030 километр хўжаликлараро ва 15 мингдан ортиқ километр хўжалик ички каналлари бетонлаштирилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш