Франциянинг нуфузли олий таълим муассасасида "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди
Июнь 05, 2025. 18:58 • 45 сония
• 599
ТОШКЕНТ, 6 июнь. /"Дунё" АА/. "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ташаббуси билан Франциянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – "Yschool" университетида "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унинг очилиш маросимида "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг Туризм кафедраси мудири Акмалжон Одилов ва кафедра ўқитувчиси Алижон Суюнов қатнашди.
Ушбу кафедранинг очилиши "Yschool" университети раҳбарияти ва талабалари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Очилиш маросимида йиғилганларга кафедранинг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб берилди.
Тадбир якунида томонлар кафедранинг Ўзбекистон тарихи ва маданиятини, ўзбек тили ва адабиётини Францияда кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этишига умид билдирдилар.
"Ўзбекшунослик" кафедрасига "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети томонидан Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиёти, туризм ва маданий меросига оид китоб ва альбомлар, шунингдек, ўзбек халқ амалий санъати намуналари ва буюк аждодларимиз суратлари топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди