Хитой пойтахтидаги кучли ёмғир оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Июль 29, 2025. 11:11 • 1 дақ
• 272
ТОШКЕНТ, 29 июль. /"Дунё" АА/. Хитой пойтахти Пекин шаҳрида сўнгги кунларда ёғаётган кучли ёмғир 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Синьхуа" ахборот агентлиги Пекин шаҳар сув тошқини назорати штабига таяниб хабар беришича, Хитой пойтахтининг шимолий тоғли ҳудудларида ҳалок бўлганлар қайд этилган. Хусусан, Миюнь туманида 28 киши, Яньцин туманида 2 киши ҳалок бўлган.
Шаҳар бўйлаб жами 80 332 киши сув сатҳининг кўтарилиши сабабли эвакуация қилинди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ёғингарчиликнинг максимал миқдори Миюнь туманида 543,4 мм га етган.
Кучли ёмғир 31 та йўл участкасига зарар етказди ва 136 қишлоқда электр таъминотида узилишларга олиб келди.
Сўнгги кунларда Миюнь ва пойтахтнинг бошқа ҳудудларида субтропик антициклон четидан иссиқ ва нам ҳаво таъсирида юзага келган экстремал ва кучли ҳодисалар қайд этилди.
Расмийлар аҳоли ва меҳмонларни дарёлар ҳамда тез оқадиган сув ҳавзаларидан узоқда бўлиш ва шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишга ундади.
Мавжуд вазият муносабати билан Хитой Раиси Си Цзиньпин мамлакатнинг айрим ҳудудларида кузатилган кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва геологик офатларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда одамлар ҳаёти ва мулки хавфсизлигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда