Макка шаҳридаги машҳур "The Clock Tower" мажмуасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига оид видеороликлар намойиши йўлга қўйилди
Апрель 28, 2025. 14:47 • 44 сония
• 54
МАККА, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Ислом оламининг қоқ маркази – Макка шаҳридаги ал-Ҳарам масжиди ҳудудидаги нафақат гастрономик диққатга сазовор жой, балки маданият марказига айланган биринчи ўзбек ресторани муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Машҳур "The Clock Tower" мажмуасининг 3-қаватида жойлашган ресторан ҳар куни дунёнинг турли бурчакларидан юзлаб зиёратчилар ва сайёҳларни қабул қилади. Юртимизнинг Саудия Арабистони элчихонаси ва Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан қўллаб-қувватланган ташаббус доирасида ресторанда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, меъморий обидалари, табиий гўзаллиги ва маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиши йўлга қўйилди.
Лойиҳа маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва Ўзбекистонга энг меҳмондўст ва тарихий жиҳатдан бой манзиллардан бири сифатида қизиқишни оширади.
Эндиликда ресторан меҳмонлари нафақат асл ўзбек таомларини татиб кўришлари, балки Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти билан ҳам махсус видеороликлар орқали танишишлари мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси