Жанубий Кореяда янги ташқи ишлар вазири тайинланди
Июнь 23, 2025. 18:20 • 2 дақ
• 81
СЕУЛ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Президент Ли Чжэ Мён Жанубий Корея ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили бўлиб ишлаган 68 ёшли Чо Хённи Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар этиб тайинлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Жанубий Кореянинг "Yonhap" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, давлат раҳбари ўн бир вазирлик, шу жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари рўйхатини эълон қилган. Деярли ярим асрлик тажрибага ва кўп томонлама дипломатия соҳасида мутахассис сифатида обрў қозонган дипломат Чо Хён Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бўлди.
Қайд этилишича, 1979 йилда дипломатик хизматга келганидан буён Чо Хён ўз фаолиятининг катта қисмини кўп томонлама дипломатия ва савдо масалаларига бағишлаган, халқаро тузилмалар, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилотида турли лавозимларда ишлаган.
2019-2022 йилларда Корея Республикасининг БМТдаги доимий вакили лавозимида фаолият олиб борган. Бунгача у ташқи ишлар вазирининг биринчи (2018) ва иккинчи (2017) ўринбосари, Ҳиндистон ва Австриядаги элчи, мамлакатнинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили лавозимларида ҳам ишлаган.
Чо Хён Сеулдаги Ёнсе университетини сиёсатшунослик йўналишини тамомлаган. Шунингдек, у АҚШнинг Колумбия университети ва Париждаги Сиёсий тадқиқотлар институти магистрлик даражасини ҳамда Тулуза университетида халқаро сиёсат бўйича докторлик даражасини олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда