Logo

"Марказий Осиё – Корея Республикаси" саммити 2026 йилга қолдирилди

Июнь 29, 2025. 11:19 • 44 сония

133
"Марказий Осиё – Корея Республикаси" саммити 2026 йилга қолдирилди

СEУЛ, 29 июнь, /"Дунё" АА/. Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган "Марказий Осиё – Корея Республикаси" саммити 2026 йилга қолдирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Yonhap" ахборот агентлиги маълумотига кўра, ушбу қарор Жанубий Корея ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Пак Юн Чжу томонидан парламентнинг халқаро ишлар қўмитаси йиғилишида тасдиқланган.

Қайд этилишича, бунга мамлакат собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уринишидан кейин юзага келган сиёсий ўзгаришлар сабаб бўлган.

"Барча тегишли ҳолатларни, шу жумладан ички жадвалимизни кўриб чиққанимиздан сўнг, мазкур саммит учун бу йил давомида мақбул санани таклиф қилиш қийин бўлди", – деган ТИВ раҳбари биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш муддатидан олдин сайловларга олиб келди ва "Тобуро" Демократик партиясидан номзод Ли Чжэ Мён янги давлат раҳбари этиб сайланди.

Фото "Orient" AA

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш