Венесуэладаги кучли зилзилалар қурбонлари сони қарийб 4,5 минг кишига етди
Июль 13, 2026. 11:00 • 59 сония
• 93
КАРАКАС, 13 июль. /“Дунё” АА/. Венесуэлада 24 июнь куни содир бўлган иккита зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4490 кишига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Reuters” агентлигига таяниб.
Венесуэла Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригеснинг сўзларига кўра, 16 минг 740 киши жабрланган, яна 6 минг 462 киши вайроналар остидан қутқариб олинган.
Ла-Гуайра штати қирғоқлари бўйлаб ва Катиа-ла-Мар шаҳрида турар жой бинолари ва кўп қаватли иморатлар вайрон бўлган, йўлларни бино парчалари босиб қолган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, вайроналар остида 50 мингга яқин одам бедарак йўқолган бўлиши мумкин.
Ла-Гуайра штати губернатори Хосе Алехандро Тераннинг маълум қилишича, ҳукумат зилзила оқибатларини бартараф этишга зудлик билан киришган, фавқулодда хизматлар эса қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси