Кувайт компанияси Тошкент вилоятида қурилиш соҳасидаги янги лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи

Май 07, 2024. 10:32 • 2 дақ

• 503
Кувайт компанияси Тошкент вилоятида қурилиш соҳасидаги янги лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи

ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "Kuwait Investment Co." компанияси раҳбари Юсуф ал-Али учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштироки давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай сармоявий муҳит тўғрисида батафсил маълумотлар Кувайт томонига етказилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари томонидан ҳудуднинг оғир ва енгил саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик каби соҳалардаги салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди.

Шунингдек ўқинг

"Kuwait Investment Co." компанияси раҳбари Юсуф ал-Али қурилиш соҳасидаги янги сармоявий лойиҳаларга инвестиция киритишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўртасида ҳамкорликни бошлаш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари ва "Kuwait Investment Co." компанияси вице-президенти бошчилигида ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш