Logo

Кувайтлик инвесторлар Боёвут туманида тиббиёт йўналишида инвестициявий лойиҳани амалга ошириши мумкин

Май 30, 2025. 18:38 • 34 сония

103
Кувайтлик инвесторлар Боёвут туманида тиббиёт йўналишида инвестициявий лойиҳани амалга ошириши мумкин

БОЁВУТ, 30 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида кувайтлик ишбилармон доир вакилларининг Сирдарё вилоятига бизнес-миссия ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кувайт бизнеси вакиллари сафар давомида Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова билан музокара ўтказдилар.

Дўстона руҳда ўтган мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, тиббиёт соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, замонавий тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, энг асосийси, янги иш ўринларини яратиш орқали ҳудуд аҳолиси фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш