Эроннинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири Ўзбекистонда фаолият юритишга қизиқиш билдирмоқда

Январ 15, 2025. 10:44 • 53 сония

479
Эроннинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири Ўзбекистонда фаолият юритишга қизиқиш билдирмоқда

ТЕҲРОН, 15 январь. /"Дунё"АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Эроннинг етакчи компанияларидан бири - "Golrang Pharmaceutical Investment Co" компанияси бош директори Қосим Али Ошофте бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Қосим Али Ошофте Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ҳокими Насрулла Бабаев билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Бекобод шаҳрида фармацевтика фаолиятини ривожлантириш орқали дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Мулоқот чоғида Эрон томони билан аниқ лойиҳалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари ва шартлари устидан иш олиб бориш мақсадида ҳамкорликка эришилди ва кейинги қадамлар белгиланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш