Ўзбекистон Президентининг Махсус вакили ва Швеция элчиси Афғонистон йўналишидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилдилар
Декабрь 02, 2023. 13:11 • 33 сония
• 118
ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Швеция элчиси Томас Данестад билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги Афғонистон йўналишидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Элчи Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим роли ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.
Афғонистондаги бугунги вазият ҳамда ушбу мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди