Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Кампала шаҳрида Ангола, Қатар, БАА ва Ҳиндистон делегациялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди
Январ 21, 2024. 11:37 • 46 сония
• 125
ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қўшилмаслик ҳаракатининг Кампала шаҳрида (Уганда) бўлиб ўтаётган 19-саммити доирасида Ангола ташқи ишлар вазири Тете Антонио, Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий, Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар давлат вазири Халифа Ал-Марар ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Верма билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Уганда пойтахтида Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштирок этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди