Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистон Бош вазири томонидан қабул қилинди

Май 09, 2024. 10:33 • 30 сония

271
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистон Бош вазири томонидан қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 9 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация кеча Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, икки томонлама ва минтақавий алоқаларнинг улкан истиқболлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқот юзасидан фикр алмашилди. Иқтисодий, инвестициявий, парламентлараро, маданий ва икки халқлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлик қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш