Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Беларусь, Туркманистон ва Украина элчилари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Январ 06, 2024. 09:57 • 35 сония
• 152
ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов кеча Беларусь элчиси Леонид Маринич, Туркманистон элчиси Шадурди Мередов ва Украина элчиси Микола Дорошенко билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги сиёсат ва дипломатия, савдо ва инвестиция, транспорт ва логистика, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Парламентлараро ва минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилда турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди