Ўзбекистоннинг Туркиядаги фуқаролари диққатига
Сентябрь 09, 2025. 22:56 • 29 сония
• 183
ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /"Дунё" АА/. Истанбул шаҳрида норозилик намойишлари кузатилмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Туркия ҳукумати томонидан хавфсизлик чораси сифатида:
- 11 сентябрга қадар 6 туманда, жумладан Бешиктош тумани ҳудудида (Бош консулхона жойлашган), оммавий тадбирларга вақтинча тақиқ жорий этилди;
- хорижий мессенжерлардан фойдаланишда чекловлар мавжуд.
Фуқароларимизга:
- одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш,
- намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик,
- маҳаллий тартиб-қоидаларни қатъий риоя этиш тавсия этилади.
Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонанинг қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин:
+90 (212) 909 08 04
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
