Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Римда Италия Бош вазири билан учрашди

Октябрь 15, 2025. 22:31 • 34 сония

227
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Римда Италия Бош вазири билан учрашди

ТОШКEНТ, 15 октябрь, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Римда Италия Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бугун Римга ташрифимиз чоғида Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Хоним Олиялари билан самимий ва мазмунли мулоқот ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. - Ўзбекистон-Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ижобий суръатда ривожланаётганини қайд этдик, барча йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ўзаро интилишларимизни яна бир бор тасдиқладик.

Италия Европадаги Ўзбекистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида алоҳида ўрин тутади. Ишонч, дўстлик ва тараққиётга содиқлик тамойилларига асосланган шериклигимизни янада ривожлантиришда давом этамиз».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш