ТИВда Жорий йилнинг 1 декабрь куни Вена шаҳрида Ўзбекистон-Австрия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва қўшма бизнес-форумни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди
Ноябрь 24, 2023. 20:56 • 2 дақ
• 108
ТОШКЕНТ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Австрия Федерал ташқи ишлар вазирлигининг кўп томонлама халқаро ҳуқуқ бўлими бошлиғи Матиас Радостич раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Австрия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, турли соҳаларда қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 1 декабрь куни Вена шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва қўшма бизнес-форумни ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси