Ангола Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Сентябрь 13, 2024. 17:04 • 36 сония
• 709
ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Анголанинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Аугушту да Силва Куньяни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Анголанинг Ўзбекистондаги Элчиси Аугушту да Силва Кунья жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Академик алмашинув, соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан фикр алмашдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб Элчини Ўзбекистон Ангола ўртасидаги икки томонлама муносабатларда сезиларли натижаларга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Жанубий Африкада жойлашган Ангола ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2002 йил 31 майда ўрнатилган.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди