Logo

Ўзбекистон делегацияси Римда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси вице-президенти билан учрашди

Ноябрь 07, 2025. 17:32 • 31 сония

148
Ўзбекистон делегацияси Римда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси вице-президенти билан учрашди

РИМ, 8 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Италия пойтахтида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғарма (IFAD) вице-президенти Дональд Браун билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари батафсил муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш, аграр соҳага замонавий инновацион лойиҳаларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув иштирокчилари шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш