Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Австриянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Март 14, 2024. 14:58 • 35 сония

330
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Австриянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 14 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Австриянинг янги элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида) Матиас Радостични қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Австриянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Матиас Радостич жанобларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Икки ва кўп томонлама муносабатларимиз, айниқса, иқтисодий йўналишдаги ҳамкорлигимиз кун тартиби кўлами жуда кенг. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида фойдаланилмаган имкониятларни кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз".

Матиас Радостич 2018-2024 йилларда Тошкентда аккредитациядан ўтган элчи Алоис Краут ўрнига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ибрагимов айни пайтда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш