Logo

Ўзбекистон ва Литва ТИВ раҳбарлари сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, инвестиция, транспорт-логистика, таълим ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар

Октябрь 24, 2023. 15:48 • 30 сония

144
Ўзбекистон ва Литва ТИВ раҳбарлари сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, инвестиция, транспорт-логистика, таълим ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургга ташрифи давомида кеча Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис жаноблари билан самарали музокаралар ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. -Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, инвестиция, транспорт-логистика, таълим ва бошқа кўплаб соҳаларда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олдик. Биз, шунингдек, парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладик».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш