Logo

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ТИВ раҳбарлари Ашхобод шаҳрида икки томонлама музокаралар ўтказдилар

Ноябрь 01, 2023. 15:40 • 40 сония

149
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ТИВ раҳбарлари Ашхобод шаҳрида икки томонлама музокаралар ўтказдилар

ТОШКЕНТ, 1 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Туркманистон пойтахтида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Қадрли ҳамкасбим, Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин жаноблари билан Ашхобод шаҳрида учрашишдан беҳад мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстликни барча соҳаларда янада мустаҳкамлаш, «Марказий Осиё – Корея Республикаси» мулоқоти доирасидаги алоқалар юзасидан фикр алмашдик».


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ТИВ раҳбарлари шу йил 11 сентябрь куни Сеулда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги Стратегик мулоқотнинг биринчи даврасини ўтказдилар. Ўзбекистон ТИВ раҳбари таъкидлаганидек, мулоқот чоғида «иқтисодий дипломатияни сезиларли натижалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш