Logo

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Октябрь 21, 2025. 22:21 • 40 сония

233
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас хоним билан очиқ ва мазмунли учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимизда барқарор минтақавий тараққиётни таъминлаш, Марказий Осиё ва Европа ўртасида янги кўприклар барпо этиш ҳамда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.

Шунингдек, биз транспорт алоқаларидан тортиб "яшил" энергетикагача, инновациялардан таълимгача бўлган соҳаларда ҳамкорлик доирасини кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқдик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш