Logo

Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди

Декабрь 09, 2025. 17:23 • 42 сония

178
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. / “Дунё” AA/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Бразилиянинг янги тайинланган элчиси Сержио Родригес дос Сантос қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бразилиянинг янги тайинланган элчиси Сержио Родригес дос Сантос жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётган динамикасини муҳокама қилдик ҳамда географик узоқликка қарамай, мамлакатларимиз биргаликда самарали фойдаланиши мумкин бўлган кўплаб имкониятларни кўриб чиқдик.

Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”.

Бразилиянинг янги элчиси 57 ёшда. 1995 йилдан бери Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий муассасаларда масъул лавозимларда фаолият юритиб келган.

Сержио Родригес дос Сантос 2022-2025 йилларда Бразилиянинг Тошкентдаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Родриго де Лима Баэна Соарес ўрнига тайинланган.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш