Logo

Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Декабрь 05, 2025. 10:47 • 42 сония

197
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 5 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Вена шаҳрида “Марказий Осиё – Шимолий Европа” янги форматининг биринчи учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Марказий Осиё – Шимолий Европа” янги форматидаги илк учрашувни ўтказишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ушбу мулоқот жорий йил Самарқандда бўлиб ўтган ва ҳамкорлигимизни стратегик шериклик даражасига кўтарган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити натижаларининг мантиқий давоми сифатида ташкил этилди.

Ҳар икки минтақанинг ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш учун улкан, ҳали тўлиқ ишга солинмаган салоҳиятга эга эканини таъкидладик. Ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва уни аниқ, истиқболга йўналтирилган ташаббуслар билан бойитиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз”.

Учрашувда Шимолий Европа мамлакатлари – Исландия, Дания, Норвегия, Швеция ва Финляндия ТИВ раҳбарлари иштирок этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш