Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Декабрь 05, 2025. 10:14 • 31 сония

139
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 5 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Венада Грузия ташқи ишлар вазири Мака Ботчоришвили билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Грузия ташқи ишлар вазири Мака Ботчоришвили хоним билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги илиқ ва дўстона муносабатларни яна бир бор тасдиқлаб, сиёсий, иқтисодий, маданий ва минтақавий йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдик.

Мулоқотимиз давомида долзарб глобал жараёнлар ҳақида фикр алмашдик. Минтақамизда барқарорлик, мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш