Logo

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги қарама-қарши томонларни кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирди

Октябрь 03, 2024. 20:34 • 2 дақ

322
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги қарама-қарши томонларни кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирди

ТОШКEНТ, 3 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан расмий баёнот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради, – дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида. – Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек ўқинг

Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш