Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котибининг махсус вакилини қабул қилди
Сентябрь 04, 2024. 22:28 • 44 сония
• 178
ТОШКЕНТ, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзени қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Марказий Осиёнинг барча давлатлари томонидан минтақада, шу жумладан Афғонистонда ҳам, умумий фаровонлик йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни доимий равишда БМТ ва унинг миссиялари доимий қўллаб-қувватланаётганини юксак қадрлаймиз. Бир ёқадан бош чиқариш ва олға интилиш, мавжуд барча масалаларни ҳал этиш ҳамда келажак авлодлар бугунги ҳаракатларимиз натижаларидан баҳраманд бўладиган энг қулай шарт-шароитлар яратиш учун ҳозирдан яхшироқ фурсат бўлмайди".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди