Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Люксембургнинг мамлакатимиздаги биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
Ноябрь 07, 2024. 15:26 • 44 сония
• 968
ТОШКЕНТ, 7 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Люксембургнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Том Райзенни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Том Райзен жанобларини Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси этиб тайинлангани билан табриклаймиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун Ташқи ишлар вазирликлари биргаликда саъй-ҳаракатларни кучайтириши лозим. Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо кўламини ошириш учун барча шароитларни яратиш, муносабатларимизнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бошқа масалалар бугунги кун тартибидан ўрин олди. Жаноб Элчига юртимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган.
16 октябрь куни Никарагуа ва Уганданинг биринчи элчилари Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган эди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди