Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа инвестиция банки президенти билан учрашди

Октябрь 21, 2025. 23:43 • 36 сония

231
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа инвестиция банки президенти билан учрашди

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Люксембургда Европа инвестиция банки президенти Надия Кальвино билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Европа инвестиция банки президенти Надия Кальвино хоним билан самарали учрашув ўтказдик , – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз чоғида Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлаш, "яшил" ўтиш жараёнини жадаллаштириш ва инфратузилмани модернизация қилишга қаратилган амалдаги ҳамда истиқболдаги лойиҳаларни муҳокама қилдик.

Европа инвестиция банки бизнинг ўзаро боғланган, барқарор ва келажакка йўналтирилган минтақани шакллантириш борасидаги умумий қарашларимизни илгари суришда муҳим ҳамкорлардан биридир. Ўзбекистон учун янги инвестиция ва инновацион имкониятларни очиш йўлида ҳамкорликни кенгайтиришда давом этамиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш