Ўзбекистон ва Албания ташқи ишлар вазирлари Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб тўғрисидаги битимни имзоладилар
Сентябрь 24, 2024. 11:00 • 37 сония
• 663
ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Албания Европа ва ташқи ишлар вазири Игли Ҳасани билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Албания Европа ва ташқи ишлар вазири Игли Ҳасани жаноблари билан биргаликда дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб тўғрисидаги битимни имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш ва амалий қадамлар қўйишга тайёрмиз. Учрашувимиз чоғида ўзаро муносабатларимизни, айниқса, иқтисодий йўналишда ривожлантиришга қаратилган муҳим таклифлар билан кенг фикр алмашдик".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 23 ноябрда ўрнатилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси